Фақат гипсокартон эмас: пардеворнинг мустаҳкамлиги ва товуш изоляцияси нималарга боғлиқ?
КНАУФ Тошкентдаги тадбирда пардеворларнинг мустаҳкамлиги, товуш изоляцияси ва ёнғинга чидамлилиги нималарга боғлиқлигини амалий намойиш этди. Ташриф буюрувчилар турли конструксияларни синаб, гипсокартон пардевор бир нечта элементдан ташкил топган тизим эканини кўрди.

Фақат гипсокартон эмас: пардеворнинг мустаҳкамлиги ва товуш изоляцияси нималарга боғлиқ?
Пардевор танлашда фақат ташқи материал ёки нархни баҳолаш етарли эмас. Ташқи кўриниши бир хил бўлган икки девор мустаҳкамлиги, товуш изоляцияси, ёнғинга чидамлилиги ва оғир буюмларни кўтара олиш имконияти бўйича бир-биридан фарқ қилиши мумкин.
Бунинг сабаби нимада эканини КНАУФ компанияси 8−9-август кунлари Тошкентдаги Сентрал Паркъда бўлиб ўтган “Пардеворлар: ўзингиз текшириб кўринг” тадбирида намойиш этди.
Ташриф буюрувчилар конструксияларни кесим ҳолида кўздан кечирди, уларни мустаҳкамликка синади ва товуш изоляциясини текширди. Улар гипсокартон пардевор алоҳида лист эмас, балки металл каркас, бир нечта қатлам, маҳкамлаш элементлари ва изоляция материалларидан ташкил топган тизим эканини кўриши мумкин бўлди.
Айнан ушбу элементларнинг уйғунлиги ва монтаж сифати тайёр деворнинг хусусиятларини белгилайди. Тизим ва маҳкамлаш элементлари тўғри танланганда пардеворга телевизор, токча, шкаф ва кўзгу ўрнатиш, шунингдек, велосипед ва бошқа буюмларни маҳкамлаш мумкин.
“Ҳар бир тизим учун у қандай сейсмик юкламага мўлжаллангани, қандай товуш изоляцияси даражасини таъминлаши ва ёнғин таъсирига қанча вақт бардош бериши кўрсатилган. Буюртмачи ўзига керакли хусусиятларга эга тизимни танлаши мумкин”, — деди КНАУФънинг Марказий Осиё бўйича тижорат директори Шуҳрат Абдужалилов.
Конструксия хонанинг вазифасига мос бўлиши керак. Масалан, оддий хоналараро девор билан ётоқхона ва шовқинли меҳмонхона ўртасидаги пардевор учун турли даражадаги товуш изоляцияси талаб қилиниши мумкин.
КНАУФънинг интерактив намойишлари давом этади:
Жараёнда иштирокчилар пардеворларнинг тузилишини ўрганиши, конструксияларни синаб кўриши ва мутахассислардан маслаҳат олиши мумкин бўлади.
Реклама ҳуқуқи асосида.

