ФАО Фарғона водийсида иқлимга мослашган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги маҳаллий мутахассислар салоҳиятини мустаҳкамламоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Фарғона водийсида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш учун Жануб–Жануб ва уч томонлама ҳамкорлик» (UNUN/SEC/028/UND) лойиҳаси доирасида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида тренерларни тайёрлаш курсларини (ToT) ўтказди. Сентябрь ва октябрь ойларида ташкил этилган ўқувларни 38 нафар иштирокчи тамомлади ва уларга сертификатлар топширилди. Курслар билимларни мустаҳкамлашга қаратилган эди ва […]

ФАО Фарғона водийсида иқлимга мослашган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги маҳаллий мутахассислар имкониятларини кучайтирмоқда
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Фарғона водийсида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш учун Жануб–Жануб ва уч томонлама ҳамкорлик» (UNUN/SEC/028/UND) лойиҳаси доирасида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида тренерларни тайёрлаш курсларини (ToT) ўтказди. Сентябрь ва октябрь ойларида ташкил этилган ўқувларни 38 нафар иштирокчи муваффақиятли тамомлади ва уларга сертификатлар топширилди.
Машғулотлар қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва тажрибали фермерларнинг тупроқ ва сув ресурсларини барқарор бошқариш, иқлим ўзгаришига чидамли экинларни етиштириш ҳамда иқлимга мослашган қишлоқ хўжалиги (CSA) амалиётларини жорий этиш масалаларидаги билим ва амалий кўникмаларини кенгайтиришга қаратилди. Тренерларни тайёрлаш ушбу билимларни фермерлар, деҳқонлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ходимларига кейинчалик етказишни таъминлаши керак.
Ўқувларда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Фарғона давлат университети, Халқаро озиқ-овқат муҳандислиги ва технологиялари институти, Наманган давлат техника университети, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, шунингдек, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги Республика агрохизматлар маркази бўлинмалари мутахассислари иштирок этдилар. Машғулотларга лойиҳа амалга оширилаётган туманлардан тажрибали деҳқон ва фермерлар ҳам қўшилди.
Дастур тупроқ соғломлигини яхшилаш, сувдан янада самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ўзгариб бораётган иқлим шароитларига мослаштириш ёндашувларини ўз ичига олди. Иштирокчиларнинг ушбу йўналишлардаги техник салоҳиятини мустаҳкамлаш фермер ва деҳқон хўжаликларида барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларини янада кенг жорий этишга хизмат қилиши кўзда тутилган.
ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа иқлимга чидамли қишлоқ хўжалиги тизимларини ривожлантириш ва Фарғона водийси қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган. Кичик фермер хўжаликлари, кооперативлар ва миллий экспертларнинг билими ҳамда техник салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳисобига лойиҳа қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига бардошлилигини, унинг маҳсулдорлиги ва иқтисодий натижаларини оширишга қаратилган.

