Фанлар академияси олимлари электр тармоқларида йўқотишларни камайтириш бўйича тавсиялар берди
Ўзбекистон Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти олимлари ва тадқиқотчилари томонидан Жиззах магистрал электр тармоқлари филиалининг 110/10 кВ “Чилонзор” подстансиясида тадқиқотлар ўтказилди.

Фанлар академияси мутахассислари электр тармоқларидаги йўқотишларни қисқартириш бўйича тавсиялар тақдим этди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти олимлари ва тадқиқотчилари Жиззах магистрал электр тармоқлари филиалига қарашли 110/10 кВ “Чилонзор” подстансиясида тадқиқотлар ўтказди.
Академия матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу тадқиқотлар давомида электр тармоғидаги йўқотишлар миқдори, трансформаторнинг юкланиш режими, реактив қувват балансининг ҳолати ва изоляция ресурсининг эскириш даражаси чуқур таҳлил қилинди.
"Ўтказилган тадқиқотлар натижасида қувват коеффициенти кўрсаткичини меъёрий даражага яқинлаштириш учун реактив қувватни компенсацияловчи қурилмаларни ўрнатиш, ССАДА тизими орқали масофадан бошқариш ва реал вақт режимида назорат қилиш имкониятларини жорий этиш, юклама графигини оптималлаштириш мақсадида истеъмол профилини рақамли моделлаштириш ҳамда бошқа бир қатор илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ушбу илмий ечимларнинг амалиётга татбиқ этилиши техник йўқотишларнинг сезиларли даражада камайишига, электр таъминоти ишончлилигининг ошишига ва мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига хизмат қилади", — дейилади хабарда.

