Эъзозхон Каримова Маънавият ва маърифат маркази раҳбарига биринчи ўринбосар бўлди
Эъзозхон Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарига биринчи ўринбосар бўлди. У бунгача мактабгача ва мактаб таълими вазири эди. Ушбу лавозим вазирликнинг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштириш тўғрисидаги қарор муносабати билан тугатилди.

Эъзозхон Каримова Маънавият ва маърифат марказига биринчи ўринбосар этиб тайинланди
Эъзозхон Гапиржановна Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда марказ матбуот хизмати.
У бунгача 2025-йил июнидан бери мактабгача ва мактаб таълими вазири сифатида фаолият юритиб келаётганди. Мазкур лавозим Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини ягона Таълим ва фан вазирлигига бирлаштириш ҳақидаги қарор сабаб тугатилди.
Эъзозхон Каримова 1973-йилда Наманган туманида туғилган. 1990-йилда Ҳамид Олимжон номидаги ўрта мактабни имтиёзли диплом билан тамомлаб, Тошкент давлат университетининг фалсафа факултетига ўқишга кирган.
Каримова 2004-йилда Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Маънавият ва маърифат марказига раҳбарлик қилган. 2005-йилда эса Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.
Эъзозхон Каримова 2021−2021-йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021−2023-йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2023−2024-йилларда у Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-ма'рифий ишлар бўйича проректори бўлиб ишлаган. Кейин эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маънавий-ма'рифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритган.
Вазир бўлишидан олдин у 2025-йил майидан мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори эди.

