Этўо яна жанжал марказида: у ўртоқлик ўйини учун берилган 560 000 еврони ўзлаштирганликда айбланмоқда

Этўо яна можаро марказида: у ўртоқлик ўйини учун ажратилган 560 000 еврони ўзлаштирганликда айбланмоқда
Камерун терма жамоасининг собиқ футболчиси, ҳозирда мамлакат футбол федерацияси (Фесафоот) раҳбари сифатида ишлаётган Самуел Этўо учун жанжаллар марказида бўлиш одатий ҳолга айланган. У яна бир можарога тортилди. Гап 2023-йилда ўтказилган Россия-Камерун ўртоқлик учрашуви ҳақида бормоқда.
Тҳе Тимес хабарига кўра, айнан шу ўртоқлик ўйини учун Россия футбол уюшмаси Этўонинг Қатар миллий банкидаги шахсий ҳисобига 560 минг евродан ортиқ маблағ ўтказган. Буни тасдиқловчи скриншот ҳам мавжуд.
ФИФА ҳимоясидаги Этўо
Камерун футбол федерациясининг собиқ расмийлари бу пулларнинг қаердалиги номаълумлигини айтмоқда. Уларнинг иддаосига кўра, Этўо уларни ташкилотдан истеъфога чиқишга мажбур қилган. Бундан ташқари, улар аллақачон ФИФА ахлоқ қўмитасига Этўонинг хатти-ҳаракатлари юзасидан расмий шикоят юборган, бироқ ҳануз жавоб олмаган. Федерациянинг собиқ вакиллари Этўо ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг ҳимоясида эканидан шубҳаланмоқда, чунки у ФИФА президентини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Форвард Энтерприсе лойиҳаси орқали ФИФАдан ёрдам олади.
Камерун федерациясининг собиқ ижроия қўмитаси аъзоси Гибае Гатама шундай деди:
“Бундай жиддий ва асосли айбловлар терговга олиб келмаса ва ФИФА Этўони мақташда давом эца, у ҳимоя остида деган хулосага келиш мумкин”.
ФИФА вакили суд тизими мустақил эканини ва президент уларга ҳеч қандай таъсир ўтказмаслигини билдирди.
Камерун футбол федерацияси низомида барча маблағлар шахсий ҳисобларда эмас, балки ташкилот ҳисобларида сақланиши кераклиги аниқ ёзилган. Гибае Гатама бунга қўшимча қилди:
“Менинг билишимча, Самуел Этўонинг Қатардаги шахсий ҳисобига ўтказилган маблағлар кейинчалик Фесафоотънинг расмий ҳисобига юборилгани ёки унинг бухгалтерия ёзувларида акс эттирилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. На Фесафоот, на Этўо бу битимларнинг мавжудлигини ёки ҳақиқийлигини инкор эта олмайди, чунки ҳужжатлар ўзлари учун гапиради”.
Яна бир ўртоқлик ўйини билан боғлиқ можаро
Бу Камерун иштирокидаги ўртоқлик учрашувлари учун тўланган пуллар билан боғлиқ биринчи можаро эмас. Ўтган ёзда Фесафоот аъзолари 2023-йил июн ойида Сан-Диегода бўлиб ўтган Камерун ва Мексика ўртасидаги ўртоқлик ўйини учун тўланган 600 000 доллар йўқолиши юзасидан АҚШ Адлия вазирлиги ва ФҚБ билан боғланган эди.
Ўша пайтда учрашувни ташкил этиш учун Американинг Соссер Унитед Маркетинг компанияси масъул бўлган ва шартнома бўйича бу суммани тўлаши керак эди, бироқ пул амалда федерация ҳисобига тушмаган.
Этўонинг 5 йиллик фаолияти: жанжаллар ва дисквалификациялар
Яқинда Этўо Инфантинонинг Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотишга уринишига доир танқидлар фонида уни қўллаб-қувватлади. Камерунлик футболчи Инфантино Африка футболини ривожлантиришга ёрдам бераётганини ва африкаликларга катта орзулар қилиш имконини бераётганини таъкидлади.
“Президент Жанни Инфантино футболни ўзгартирди. У энг гўзал турнир — Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган мамлакатларга имкон берди. У кичикроқ мамлакатларга ушбу мусобақага йўлланма олишга ёрдам берди. У бизнинг қитъамизга ёрдам берди. У бизнинг федерацияларимизнинг анча тезроқ ривожланишига замин яратди. Биз унинг қилган ишларини қабул қилишимиз, тан олишимиз ва Инфантинони қўллаб-қувватлашимиз керак”, деди Этўо.
Этўо деярли беш йилдан бери Камерун футбол федерациясини бошқариб келмоқда ва мунтазам равишда турли жанжалларга аралашиб келади. Дастлабки икки йилнинг ўзидаёқ жуда кўп саволлар ва шикоятлар пайдо бўлган.
У солиқ фирибгарлиги учун 22 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган, ҳақоратлари сабаб аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан узоқ муддатга четлатилган, Жаҳон чемпионатида блогер билан жанжаллашган, ўйинларни келишилган ҳолда ўтказиш ва алимент тўламасликда айбланган.
Африка Миллатлар Кубогидаги “ҳунарлар”
Аввалги Африка Миллатлар Кубогида ҳам Этўо бир нечта “ҳунар” кўрсатган эди. Аввалига терма жамоа бош мураббийини ишдан бўшатди. Кейин эса Марокаш федерацияси президентига номақбул ишора қилди ва тўртта ўйинга четлатилди.
Этўонинг ўзи барча муаммолар унинг Камерунда президентликка номзод сифатида кўрилишидан келиб чиқади, деб ҳисоблайди.
“Одамлар ҳозир мен футболчилик пайтимдагидан ҳам машҳурроқ бўлиб кетганимни кўриб, ъу, албатта, давлат раҳбари бўлишни хоҳлайдиъ, деб ўйлашади. Бу мен учун муаммолар туғдиради, президент бўлиш истагидагилар мени ўзларига рақиб сифатида кўришади. Бизнинг ғояларимиз федерацияга фойда келтирса ҳам, баъзи одамлар буни сиёсатга айлантиради ва тўсиқлар яратади. Бироқ, ҳамма ҳам мамлакат президенти бўлишни хоҳламайди. Бу ишни эплаш осон эмас”, дейди Этўо.

