Эстонияда омбудсман президент этиб сайланди

Эстонияда омбудсман лавозимида фаолият юритган шахс президентликка сайланди.
Эстония парламенти 2-сентябр куни конституциявий ҳуқуқшунос Улле Мадисени мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. У ушбу лавозимни эгаллаган иккинчи аёл бўлади.
51 ёшли Мадисе 2015-йилдан буён Эстонияда инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) сифатида ишлаб келмоқда. У президент сифатида беш йил муддатга хизмат қилади. Мадисе парламент сайловида ягона номзод бўлган, чунки бошқа номзодлар етарлича депутат кўмагини тўплай олмаган.
1,4 миллион аҳолига эга Эстония Россия билан чегарадош бўлиб, НАТО ва Европа Иттифоқида Украинани энг фаол қўллаб-қувватлаётган ҳамда Москвани кескин танқид қилаётган давлатлардан бири ҳисобланади.
Мамлакат 2026-йилга қадар мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5,4 фоизи даражасида белгилаган. Эстонияда президент мамлакат парламенти — Риигикогу томонидан сайланади. Ушбу лавозим асосан рамзий ваколатларга эга.
Июл ойи якунида Эстонияда бизнес ва аҳоли ўртасида тўловга қобилияцизлик (банкротлик) ҳолатлари тез ўсаётгани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақда Тўловга қобилияцизлик хизмати раҳбари Сигне Виимсалу бош вазир Кристен Миҳалга йўллаган хатида маълум қилган.
Ҳозирда ҳар бир мол-мулксиз банкрот компаниянинг тўланмаган қарзи ўртача 400 минг еврони ташкил этмоқда. Уч йил аввал бу кўрсаткич 100 минг евродан кам эди. Кўп ҳолларда кредиторлар пулларини умуман қайтара олмаяпти.

