Спорт

Эспорц Ворлд Суп 2026. Нодирбек Абдусатторов чорак финалда мусобақа билан хайрлашди

Эспорц Ворлд Суп 2026: Нодирбек Абдусатторов чорак финалда мағлубиятга учради

Нодирбек Абдусатторов 2026-йилги киберспорт бўйича Жаҳон чемпионатида, дунёдаги энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бирида иштирокини якунлади.

Мусобақада НАВИ (Натус Винсере) жамоаси шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистоннинг иккинчи гроссмейстери чорак финалда Денис Лазавик билан тўқнаш келди. Дастлабки тўртта партияда ғолиб аниқланмади. Кейин эса армагеддон баҳсида Лазавик ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Шахматчилар "10+0" рапид форматида беллашдилар. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади, ғолиб эса 250 минг доллар мукофотга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йилги Эспорц Ворлд Суп киберспорт турнирида Нодирбек Абдусатторов НАВИ жамоаси таркибида 5-ўринни эгаллаб, 85 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини қўлга киритган эди. Ўша йили гуруҳ босқичида иштирокини якунлаган Теам Виталитй вакили Жавоҳир Синдоров эса 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланган. У жорий йилги мусобақада иштирок этмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.