Эшкакчилар Ўзбекистон ҳисобига яна битта олтин қўшиб қўйди
Ўзбекистон делегацияси ўз ҳисобидаги олтинлар сонини 3 тага етказди ва умумий рейтингда 8-ўринга кўтарилди.

Эшкакчилар Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медал қўшди
Ўзбекистон эшкакчилар жамоаси Осиё ўйинларида юқори натижалар кўрсатишда давом этмоқда.
Академик эшкак эшувчилар Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев Осиё ўйинларининг енгил вазнли спортчилар жуфтлиги (ЛМ2х) баҳсларида қатнашиб, маррага биринчи бўлиб етиб келишди ва олтин медални қўлга киритишди.
Маълумот учун, бу жуфтлик жорий йилги жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиққан эди.
Бу эшкак эшувчилар бугун қўлга киритган тўққизинчи медал бўлди: бунгача 1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза олинган эди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 3 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза билан 8-ўринга кўтарилди.

