Эронлик инвесторлар Фарғонадаги лойиҳаларни ўрганди
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Эрон инвесторлари билан янги лойиҳалар ва саноат, инфратузилма ҳамда логистикадаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Эронлик сармоядорлар Фарғонадаги лойиҳалар билан танишди
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманида эронлик инвестор Пауляраб Мустафо бощилигидаги ишбилармонлар гуруҳи билан учрашув ўтказди.
Учрашувда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, саноат, инфратузилма ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида Эрон бизнес вакиллари Фарғона вилоятининг инвестиция салоҳияти, мавжуд имкониятлар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот олдилар. Тадбиркорлар ҳудудда қўшма инвестиция ташаббусларини амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар.

