Сиёсат

Эронда Трамп ўғлининг боши учун 10 млн доллар мукофот қўйилди

Эрон давлат телеканали АҚШ президенти Доналд Трампнинг 20 ёшли ўғли Баррон Трампнинг бошини олиб келган шахсга 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинган уч дақиқалик лавҳани намойиш этди.

Ушбу лавҳа сунъий интеллект ёрдамида яратилган бўлиб, унда Баррон Трампнинг тез-тез борадиган жойлари ва тахминий манзиллари кўрсатилган. Чаннел 3 телеканалида эфирга узатилган сюжетда унинг Вашингтондаги университетга бориш маршрути ҳам тасвирланган.

Роликда айтилишича, махсус хизмат агентлари Барронни кеча-ю кундуз қўриқлайди ва ўзларини унинг университетидаги талабалар қилиб кўрсатади. Лавҳанинг катта қисми сунъий интеллект ёрдамида яратилган саҳналаштирилган тасвирларга асосланган.

Сюжетда Баррон Трампга нисбатан суиқасд тайёрланаётгани ҳақида ҳеч қандай ишончли далил келтирилмаган. Бу ролик ҳақида хабар берган Исроил ОАВлари, ундаги даъволар ҳақиқий хавф борлигини тасдиқламаслигини таъкидлади.

Бу Эрон давлат оммавий ахборот воситаларининг Трамп оиласи аъзоларига биринчи марта таҳдид қилиши эмас. Аввалроқ АҚШ биринчи хоними Мелания Трампга бағишланган шундай ролик эълон қилинган ва унда у тез-тез ташриф буюрадиган жойлар ҳақида маълумот берилган эди. Шунингдек, илгарироқ Трампнинг қизи Иванкани ўлдиришни режалаштирган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.