Дунё

“Эрон режими яқинда қулайди” — Нетаняху

“Эрон режими яқинда қулайди” — Нетаняху

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху 3-сентябр куни Эрон ҳукуматининг яқин орада ағдарилишига ишонч билдирди. АҚШ ҳужумларни қайта бошлаган бир вақтда у Эрон тузуми ҳар қачонгидан ҳам заифлашганини айтди.

“Бу режим ҳозирда ҳар қачонгидан ҳам заиф. Ҳукумат ўзининг омон қолиши учун курашмоқда”, деди Нетаняху Исроил ҳарбий етакчилари билан ўтган тадбирда.

У сўзида давом этиб, Эрон таҳдиди йўқ қилинишини қўшимча қилди:

“Мен бу таҳдидни узил-кесил йўқ қила олишимизга, яъни бу режимни ағдаришимизга ишонаман. Бу ҳали олдимизда турган асосий вазифадир, лекин бу жуда яқин. Буни амалга ошириш имконсиз эмас ва қўлимиздан келади”.

Нетаняху бир неча ўн йилликлар давомида Эроннинг дин уламолари бошқараётган давлатини мавжудликка таҳдид деб таърифлаб келган. У феврал ойи охирида АҚШ билан биргаликда Эронга қарши ҳужум бошлаган эди. Бироқ президент Доналд Трамп апрел ойида оташкесим эълон қилган.

Сўнгги кунларда АҚШ иқтисодий босимни кучайтирди ва шу ҳафтада зарбаларни қайта бошлади. Бунга жавобан Эрон Форс кўрфазидаги Америка иттифоқчиларига, Иорданияга ҳамда Ироқнинг мухтор Курдистон ҳудудига қарата ўт очди. Лекин Исроилга ҳужум қилмади.

“Агар улар бизга ҳужум қилмаётган бўлса, бу тасодиф эмас. Улар ҳаммага ҳужум қилмоқда, лекин бизга эмас. Улар бизнинг қудратимизни, қуролимиз ва азму шижоатимизнинг кучини билди”, деди Нетанйху.

Бош вазирнинг бу баёнотлари 27-октябрда Исроилда бўлиб ўтадиган умумий сайловлар олдидан берилди. Айрим сўровномалар унинг ортда қолаётганини кўрсатмоқда. Мухолифат етакчилари эса уни Эрон масаласида муваффақияцизликка учраганликда айбламоқда.

Куни кеча Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Эрон ҳужум қилган тақдирда, у ўз мамлакати катта куч билан жавоб беришга тайёрлигини айтган эди. У Исроил кучлари сентябр ўрталарида бошланадиган яҳудийларнинг муҳим байрамлари пайтида Эрон томонидан эҳтимолий ҳужум кутилаётганини ва мамлакат бунга тайёр эканини билдирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.