Дунё

Эрон АҚШ ҳужумларига тайёрланмоқда, Украина баллистик ракетасини жангда синади – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

Эрон АҚШ ҳужумларига тайёрланмоқда, Украина баллистик ракетасини жангда синади – кун дайжести

Мадинага ҳужум қилингани айтилмоқда

Саудия Арабистони бощилигидаги коалиция ҳусийлар бир неча кун аввал Мадинадаги электр тақсимлаш стансиясига ҳужум қилганини маълум қилди. Бу иншоот Ислом динининг энг муқаддас қадамжоларидан бири бўлган «Масжидун Набавий»ни электр энергияси билан таъминлаб келади. Коалиция баёнотига кўра, ҳужум натижасида битта трансформатор ишдан чиққан, бироқ электр тармоғига зарар етмаган.

Саудия бощилигидаги коалиция дрон қолдиқларини текшириш орқали сешанба кунги ҳужумни амалга оширишда ҳусийларнинг алоқадорлиги тасдиқланганини билдирди.

Бироқ ҳусийлар бундай ҳужум уюштиргани ҳақидаги айбловларни инкор этди. «Саудия Арабистони - ҳусийлар муқаддас Маккани нишонга олгани ҳақидаги аввалги айбловини асослай олмаганини яшириш учун ўйлаб топилган навбатдаги ёлғондир», дейилади ҳусийларга қарашли агентлик тарқатган раддияда.

Саудия икки ҳафта олдин Макка жанубида, шаҳар устидаги тақиқланган ҳаво ҳудудига кирмасидан аввал ҳусийларнинг дрони уриб туширилганини айтганди.

Кейинроқ ҳусийлар Яман пойтахти Сано ва бошқа ҳудудларга Саудия томонидан зарбалар берилганини хабар қилди.

Халқаро миқёсда тан олинган Яман ҳукуматига кўра, коалиция кучлари пойтахт Санодаги «юқори аҳамиятли нишонлар»га ҳужум қилган, бироқ бу борада қўшимча тафсилотлар келтирилмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.