Сиёсат

Эрон америкалик ҳарбийнинг боши учун 30 минг доллар ваъда қилди

Эрон ҳар бир америкалик ҳарбийни ўлдирган ёки асирга олган шахсга 30 минг доллар мукофот ваъда қилди. Бу ҳақда Эрон армияси қўмондони Амир Ҳотамий маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.

Ҳотамийнинг сўзларига кўра, "молиявий жиҳодда иштирок этиш бўйича кўплаб сўровлар" туфайли махсус режа ишлаб чиқилган. Унга кўра, Эрон армияси америкалик аскарни ўлдирган ёки асирга олган шахсга 30 минг АҚШ доллари ёки 5 миллиард Эрон тумани миқдорида мукофот беради. Бу ишда муваффақиятга эришган эронлик аёллар икки баробар мукофотланади.

Унинг сўзларини Эроннинг ИРИБ давлат телерадиокомпанияси келтирган. Шунингдек, америкалик аскарларни йўқ қилишда ишлатилган қуроллар Эрон армияси томонидан бозор нархидан икки баравар юқори қийматда сотиб олиниши, бундай қуроллар ўрнига эса армия янги қурол бериши таъкидланмоқда.

Ҳотамий ўз нутқи давомида мамлакатнинг ҳужум ва мудофаа салоҳияти тикланганини айтган. "Душманлар армиямиз имкониятлари борасида яққол адашган эди... Ўзимизни ҳимоя қилишда бизни ҳеч нарса чеклаб қўя олмайди", деган у.

Аввалроқ Эрон расмийлари АҚШ президенти Доналд Трампни йўқ қилганлик учун мукофот таклиф қилганди. 15-май куни депутат Иброҳим Азизи таклиф этилган қонун лойиҳаси 50 миллион евро мукофотни ўз ичига олишини айтган. Ҳужжатга америкалик сиёсатчидан ташқари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (СЕНТСОМ) раҳбари адмирал Бред Купер ҳам киритилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.