Дунё

Эр-Риёд аэропортига қилинган ҳужумда Ўзбекистоннинг икки фуқароси енгил жароҳат олди

10 октябрь куни Эр-Рияд аэропортига қилинган ҳужумда Ўзбекистоннинг 49 ва 29 ёшли икки нафар фуқароси енгил тан жароҳати олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди. Ҳодиса вақтида аэропортда бўлган яна 20 га яқин Ўзбекистон фуқароси жароҳат олмаган.

Эр-Риёд аэропортига қилинган ҳужумда Ўзбекистоннинг икки фуқароси енгил жароҳат олди

10 октябрь куни Эр-Риёддаги (Саудия Арабистони) Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортнинг 3- терминалига баллистик ракета билан берилган зарба оқибатида Ўзбекистоннинг икки фуқароси енгил жароҳат олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.

1977 ва 1997 йилларда туғилган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг улар Diriyah Hospital шифохонасига етказилган. Тиббий кўрик ва зарур муолажалар ўтказилгач, иккала бемор ҳам шифохонадан жавоб берилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида бўлган яна 20 га яқин Ўзбекистон фуқароси жабрланмаган, деди ТИВ вакили.

«Ўзбекистоннинг Эр-Риёддаги элчихонаси Саудия Арабистонининг тегишли органлари билан биргаликда вазият ривожини кузатишда давом этмоқда, фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлиб турибди ва уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатмоқда», — деди Омонулла Файзиев.

«Газета»нинг жабрланганлар қариндошми ёки йўқми деган саволига жавоб берар экан, у ҳозирча бу маълум эмаслигини айтди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.