Энг қиммат Америка автомобили ауксионда 42,9 миллион долларга сотилди
Шелбй Собра Дайтона кимошди савдосида сотилган энг қиммат Америка автомобилига айланди.

**Энг қиммат Америка автомобили 42,9 миллион долларга сотилиб, рекорд ўрнатди**
Гоодинг & Чристиеъс ауксион уйи маълумотларига кўра, 1964-йилда ишлаб чиқарилган Шелбй Собра Дайтона купеси 42,9 миллион долларга сотилиб, Америка автомобиллари орасида янги рекорд ўрнатди.
Дастлабки баҳоси 25 миллион доллардан ошиқ бўлган ушбу моделнинг якуний нархи кутилганидан деярли икки баробар юқори бўлди. Аввалги рекорд 2018-йилда 22 миллион долларга сотилган 1935-йилги Дуесенберг ССЖ автомобилига тегишли эди.
Шелбй Собра Дайтона Феррари 250 ГТО билан рақобатлашиш ва пойгаларда иштирок этиш мақсадида яратилган. Британиянинг АС Асе родстери асосида қурилган бу модел В8 двигатели ва янги аеродинамик кузов билан жиҳозланган.
Жами олтита Дайтона Соупе автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, айнан шу нусха «Ле-Ман 24 соати» ва Нюрбургрингдаги пойгаларда қатнашган.

