Энг кўп даромад олувчи футболчиларнинг топ-10 талиги эълон қилинди: улар қанча пул топади?
Форбес тахминига кўра, Роналдунинг умумий даромади 300 миллион долларни ташкил этади. Бу Мессининг даромадидан икки

Энг кўп даромад олувчи футболчиларнинг топ-10 талиги эълон қилинди: улар қанча пул топади?
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026/2027 йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад олувчи футболчисига айланади. Форбес тахминига кўра, унинг умумий даромади 300 миллион долларни ташкил этади. Бу Мессининг даромадидан икки баравар кўп.
Нашр ҳисоб-китобларида футболчиларнинг клублардан оладиган маоши ва бошқа тўловлари, шунингдек, футболдан ташқари фаолиятидан тушадиган даромадлари ҳам инобатга олинган. Роналду «Ал-Наср» клубидан 250 миллион доллар, бошқа манбалардан эса яна 50 миллион доллар олиши кутилмоқда.
Рейтингда иккинчи ўринни 145 миллион доллар даромад билан «Интер Маями» ҳужумчиси Лионел Месси эгаллади. Учинчи ўриндан «Реал Мадрид» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жой олди — унинг даромади 100 миллион долларга баҳоланган.
Форбес версиясига кўра, 2026/2027 йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад олувчи 10 футболчиси қуйидагилар:

