Маҳаллий

Энергетика йўналишида хорижда ўқиш учун 50 нафар ёшга давлат гранти ажратилади

Дунёдаги етакчи университетларда ўқиш учун эса ҳар йили 50 нафар ёшга грант берилади.

Энергетика йўналишида хорижда ўқиш учун 50 нафар ёшга давлат гранти ажратилади

Президент янги энергетика обьектларининг самарали фаолияти малакали мутахассисларга боғлиқлигини таъкидлади. Саудия Арабистонининг «АСВА» компанияси Қорақалпоғистон, Бухоро ва Сирдарёдаги техникумларни жиҳозлаб, ҳар йили юзлаб ёшларни энергетиканинг янги йўналишлари бўйича ўқитишни бошламоқда.

Президент бошқа инвесторларни ҳам ўз лойиҳалари учун халқаро талабларга мос мутахассислар тайёрлаш жараёнида иштирок этишга чақирди. Шу каби ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида инвесторларга ҳудудлардаги техникумларни бошқарувга беришга тайёрлик билдирилди.

Келаси ўқув йилидан маҳаллий олий таълим муассасаларида энергетика йўналишлари бўйича қабул квоталари оширилади. Шунингдек, ҳар йили 50 нафар ёшнинг дунёнинг етакчи университетларида таҳсил олиши учун давлат гранти ажратилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.