Энди Ўзбекистонда давлат активларини 7 йилгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш мумкин
Президент фармонига мувофиқ, мингга яқин давлат кўчмас мулк объектлари ва улушлари E-auksion платформасига чиқарилди. Уларни етти йилгача бўлган муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш мумкин. Энг кўп лот Тошкент шаҳрида жойлашган — 143 та объект. Қорақалпоғистонда 108 та, Тошкент вилоятида — 89 та, Жиззахда — 86 та, Қашқадарёда — 84 та лот мавжуд. Шунингдек, савдоларга […]

Энди Ўзбекистонда давлат активларини 7 йилгача бўлган муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш мумкин
Президент фармонига кўра, E-auksion платформасига мингга яқин давлат кўчмас мулк объектлари ва улушлари жойлаштирилди. Уларни етти йилгача бўлган муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш мумкин.
Энг кўп лотлар Тошкент шаҳрида жойлаштирилган — 143 та объект. Қорақалпоғистонда 108 та, Тошкент вилоятида — 89 та, Жиззах вилоятида — 86 та, Қашқадарё вилоятида — 84 та лот мавжуд.
Давлат активлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам савдога чиқарилган. Фарғона вилоятида 33 та, Андижон вилоятида — 34 та, Наманган вилоятида — 49 та лот тақдим этилган.
Давлат активларини фақат E-auksion платформаси орқали сотиб олиш мумкин.

