Маҳаллий

Энди ҳайвонлар мажбурий тартибда рўйхатга олинади

7-августдан Ўзбекистонда «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Ҳужжатга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган ёки кўпайтириладиган ҳайвонлар мажбурий тартибда идентификация қилиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ҳайвонларни мажбурий рўйхатга олиш тартиби жорий этилмоқда.

Янги қонунчиликка мувофиқ, қорамол, қўй, эчки ва туялар туғилганидан кейин 14 кун ичида, отлар 4 ойдан сўнг, чўчқалар 1 ойдан кейин, итлар ва мушуклар эса 3 ойдан кейин идентификация қилиниши шарт. Ушбу муддатлар тугаганидан сўнг бир ой ичида ҳайвонлар рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Ўзбекистонга сақлаш ёки кўпайтириш мақсадида олиб кирилган ҳайвонлар мамлакатга кирган санадан бошлаб 21 кун ичида идентификация қилиниши керак.

Қонунда, шунингдек, ҳайвон сўйилганда, нобуд бўлганда, ўлганда, йўқ қилинганда ёки мамлакатдан ташқарига олиб чиқилганда, у етти кун ичида давлат ҳисобидан чиқарилиши белгиланган.

Ҳайвон эгасининг аризасига асосан, ваколатли давлат органи вакили беш иш куни ичида ҳайвонни идентификация қилиб, давлат рўйхатидан ўтказиши шарт. Ушбу қонун ҳайвонлар ҳисобини юритиш ва уларнинг ҳаракатини ягона тизим орқали кузатишни таъминлашга қаратилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.