Маҳаллий

Энди банклар мижоз картасидаги барча пулни ечиб ололмайди

Регулятор қарорига мувофиқ, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини ундириш назарда

Эндиликда банклар мижоз картасидаги барча маблағни ечиб ололмайди

Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларининг мижозлар билан муносабатларига доир талабларга ўзгартириш киритди. Унга кўра, банклар кредит ёки кафиллик тўловлари учун мижознинг топшириғисиз унинг банк карталаридан пул ечиб олаётганда, ҳисобварақларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярми — 680 минг сўмга тенг маблағни сақлаб қолиши шарт.

Регулятор қарорига биноан, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини ундириш кўзда тутилган бўлса ҳам, мижознинг барча банк карталари ҳисобварақларида белгиланган энг кам маблағ сақланиши керак.

Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач, яъни 2027-йил 10-январдан кучга киради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.