Эмапта ўз хизмат кўрсатиш фаолиятини кенгайтириш учун Ўзбекистонга кўз тикмоқда
Глобал Бусинесс Сервисес Форум (ГБСФ) 2026 доирасида О&лсқуо;збекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Эмапта Глобал компаниясининг Чиеф Перформансе Оффисер'и Рой Фигуероа билан учрашди. Музокараларда Экспортини ривожлантириш бо&лсқуо;йича директор Жаҳонгир Кагиров бощилигидаги ИТ Парк Узбекистан вакиллари ҳам иштирок этди.

Эмапта хизмат кўрсатиш фаолиятини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —
Глобал Бусинесс Сервисес Форум (ГБСФ) 2026 доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Эмапта Глобал компаниясининг Бош самарадорлик бўйича директори Рой Фигуероа билан учрашув ўтказди. Музокараларда ИТ Парк Узбекистан вакиллари, жумладан, Экспортни ривожлантириш бўйича директор Жаҳонгир Кагиров ҳам иштирок этди.
Эмапта 10 000 дан ортиқ мутахассисни бирлаштирган ҳолда, ауцорсинг, Эмплоер оф Ресорд (ЭОР) хизматлари ва тақсимланган жамоаларни бошқариш бўйича етакчи халқаро компаниялардан бири ҳисобланади. Ҳозирда компания 30 дан ортиқ мамлакатдаги 1 000 дан зиёд мижозларга хизмат кўрсатади ва глобал сервис марказлари тармоғини кенгайтириш учун янги йўналишларни изламоқда.
Учрашув давомида Ўзбекистонда Эмапта сервис марказини ташкил этиш имкониятлари, пилот лойиҳаларни ишга тушириш, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш ҳамда халқаро мижозларга хизмат кўрсатадиган жамоаларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ИТ Парк экотизими, давлат томонидан тақдим этилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари ва халқаро компаниялар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Томонлар ҳамкорлик бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш, кейинги ищи учрашувларни ташкил этиш ҳамда Эмаптаънинг Ўзбекистондаги фаолиятини йўлга қўйиш истиқболларини биргаликда ўрганишни давом эттиришга келишиб олдилар.

