Экологик экспертиза хулосаси учун аризалар фақат my.gov.уз орқали қабул қилинади
2026-йил 11-майдаги 234-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали

Экологик экспертиза хулосаси учун аризалар энди фақат my.gov.уз орқали қабул қилинади
2026-йил 24-сентябр соат 18:00 дан бошлаб давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун аризалар фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.уз орқали қабул қилинади.
Мазкур тартибни жорий этиш учун зарур техник ишлар бажарилди. ЯИДХПда тест режимида аризаларни қабул қилиш ҳамда улар бўйича хулосаларни электрон шаклда тақдим этиш синовдан ўтказилди. Синов жараёнлари муваффақиятли якунлангани сабабли, давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун аризалар фақат my.gov.уз орқали қабул қилинади.
Шу санадан эътиборан eco-service.uz сайти орқали аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.
Аризаларни белгиланган тартибда my.gov.уз портали орқали юбориш сўралади.

