Спорт

ЭЧЛ 2026/2027. Умумий гуруҳ босқичи тақвими эълон қилинди

Ҳусанов ва Раҳмоналиев 1-турни сафарда ўтказади

ЭЧЛ 2026/2027: Гуруҳ босқичининг тўлиқ ўйинлар жадвали маълум қилинди

УЕФА 2026/2027-йилги мавсум Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичи учун тўлиқ тақвимни эълон қилди.

Ушбу босқичда ҳар бир жамоа жами саккизта ўйин ўтказади: уларнинг тўрттаси уйда ва тўрттаси сафарда бўлади.

Жорий мавсумдан бошлаб, бир жамоанинг бир рақибга қарши кетма-кет уч мавсум давомида ўз майдонида ўйнашига рухсат берилмайди.

Гуруҳ босқичининг биринчи тури уч кун давомида — сешанба, чоршанба ва пайшанба (8-9-10-сентябр) кунлари бўлиб ўтади. Кейинги турлар икки кун ичида ўтказилади. Сўнгги турда эса барча учрашувлар бир вақтда старт олади.

Биринчи турда Абдуқодир Ҳусанов ва "Манчестер Сити" сафарда "Порту"га қарши майдонга тушади. Ўйин бизнинг вақт билан 9-сентябрга ўтар кечаси соат 00:01 да бошланади.

Умарали Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" эса Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги дебют учрашувини "Манчестер Юнайтед" майдонида ўтказади. Бу ўйин бизнинг вақт билан 11-сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.