Спорт

ДХХ Кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди (фото)

ДХХ Кубогининг Республика босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (фото)

Ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ўтказилаётган Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) кубогининг Республика босқичи учун қуръа ташлаш маросими ташкил этилди.

Ушбу тадбирда ташкилотчилар, футбол мутасаддилари ва иштирокчи жамоалар вакиллари иштирок этишди. Бу йил олтинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақа Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги барча туман ва шаҳарлар миқёсида жами уч босқичда ўтказилмоқда. Мусобақа регламентига кўра, ўғил болалар футбол ва мини-футбол йўналишларида, қизлар эса фақат мини-футбол бўйича беллашадилар.

Қуръа натижаларига кўра, Республика босқичи ўйинлари 17-22-август кунлари Тошкентдаги “Бунёдкор” академияси майдонларида бўлиб ўтади. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашуви эса 22-август куни “Жар” стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.