Дунёдаги энг яхши меҳмонхона аниқланди

Дунёдаги энг яхши меҳмонхона номи маълум бўлди
Росевоод Ҳонг Конг меҳмонхонаси Парижда бўлиб ўтган 2026-йилги дунёнинг 50 та энг яхши меҳмонхонаси танловида кетма-кет иккинчи бор 1-ўринни эгаллади. Шу билан у ушбу рейтингда икки марта ғолиб чиққан илк меҳмонхона бўлди.
Гонконгнинг Цим Ша Цуи ҳудудида жойлашган 65 қаватли ушбу бино 2024-йилда 3-ўринда қайд этилган эди. 2025-йилда эса меҳмонхона 1-ўринга кўтарилди. Натижада Росевоод Ҳонг Конг Осиёнинг энг яхши меҳмонхонаси унвонини ҳам сақлаб қолди.
Меҳмонхонанинг 43 қаватида 413 та оддий ва люкс хона мавжуд. Бундан ташқари, унинг ҳудудида 11 та ресторан фаолият юритади. Улар орасида Мичелин юлдузига эга Тҳе Легасй Ҳоусе ва Чаат ресторанлари, франсуз ошхонасига мансуб Мармо Бистро ҳамда Ҳолтъс Сафé бор.
Бино ичида иккита бар ишлайди. Улардан бири — ДаркСиде 2024-йилда Осиёнинг энг яхши барлари рейтингида 17-ўринни олган.
Шунингдек, Росевоод Ҳонг Конг меҳмонхонасида саломатлик ва ҳордиқ чиқаришга алоҳида эътибор қаратилади. Бинода кўп қаватли Асая спаси, бассейн ҳамда махсус даволаниш учун мос коттежлар хизмат кўрсатади.
Бангкокдаги Сапелла Бангкок меҳмонхонаси 2025-йилга нисбатан бир поғона юқорилаб, 2-ўринни эгаллади. Унинг ёнида жойлашган Фоур Сеасонс Бангкок ат Чао Пҳрая Ривер эса 3-ўриндан жой олди. Росевоод бренди, шунингдек, энг кўп эътироф этилган меҳмонхоналар тармоғи учун махсус мукофотни ҳам қўлга киритди.

