Дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар (фото)

**Дунёдаги энг гўзал ва ноёб кутубхоналар (фотосуратлар)**
Рақамли технологиялар жадал ривожланаётган бир даврда ҳам босма китоблар ўз аҳамиятини йўқотмаяпти. Иссиқ чой ичиб, кўрпага ўраниб китоб мутолаа қилишнинг ўзгача завқи бор. Шу боис, сирли муҳитга эга ва ўқувчиларни ажойиб оламларга чорлайдиган, ўн минглаб асарлар сақланадиган кутубхоналар тобора кўпроқ маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни ўзига жалб этмоқда.
**Тринити коллежи кутубхонаси, Дублин, Ирландия**
Ноёб асарлар ва хариталар билан тўла тўқ рангли ёғоч жавонлар, гумбазсимон шифт, ёзувчиларнинг мармар бюстлари – кўпчилик қадимий классик кутубхонани айнан шундай тасаввур қилади. Ирландиядаги 200 минг китобдан иборат энг катта адабий хазина нафақат 800-йилга оид ноёб муқаддас Келт китоби билан, балки машҳур ташриф буюрувчилар – Тринити коллежи битирувчилари билан ҳам шуҳрат қозонган. Улар орасида Владимир Набоков, Оскар Уайлд ва Жонатан Свифт каби адиблар бор.
**Адмонт аббатлигининг кутубхонаси, Адмонт, Австрия**
Барокко услубидаги ҳақиқий ҳашаматли кутубхона Бенедиктинлар монастирида жойлашган. Унинг 70 метр узунликдаги оқ залининг еттита гумбази Бартоломео Алтомонтенинг фрескалари билан безатилган. Тахминан 200 минг нусхадан иборат фонди билан дунёдаги энг йирик монастир кутубхонаси ҳисобланади. Жозеф Штаммелнинг ҳайкаллари (ёғочдан ясалган бўлса-да, бронза бўёқ билан қопланган) интерьерга алоҳида кўрк ва улуғворлик бахш этади.
**Бинҳаи кутубхонаси, Тянжин, Хитой**
Голландиянинг МВРДВ архитектура фирмаси томонидан яратилган, марказида ёрқин сфера жойлашган космик дизайн туфайли Бинҳаи кутубхонаси дунёдаги энг ғайриоддий кутубхоналардан бирига айланган. Китоблар шифтга қараб кўтариладиган террасасимон токчаларида жойлаштирилган. Шу боис футуристик бино инсон кўзига ўхшаб кетади.
**Россия миллий кутубхонаси, Санкт-Петербург, Россия**
Кутубхона лойиҳаси Екатерина ИИ томонидан тасдиқланган бўлиб, Александр И даврида тантанали равишда очилган. Бугунги кунда мазкур кутубхона 38 миллионга яқин китоб, қўлёзма ва турли ҳужжатларни ўз ичига олади. Айтганча, шифтгача бўлган китоб жавонлари ва ҳаракатланувчи нарвонлар кўпчиликка “Соҳибжамол ва махлуқ” мултфилмидаги кутубхонани эслатади.
**Эскориал Қироллик кутубхонаси, Сан-Лоренсо-де-Эл-Эскориал, Испания**
**Муқаддас Галл монастири кутубхонаси, Швейсария**
**Бранденбург техника университети кутубхонаси, Котбус, Германия**
**Ҳанделингенкамер парламент кутубхонаси, Гаага, Нидерландия**
**Санкт-Флориан монастири кутубхонаси, Австрия**
**Қатар Миллий кутубхонаси, Доҳа, Қатар**
**Мазарини кутубхонаси, Париж, Франсия**

