Дунё

Дубай шайхидан қочиб кетган малика Ҳайя бинту ал-Ҳусайн ҳозирда қандай ҳаёт кечиряпти?

Дубай шайхидан қочиб кетган малика Ҳайя бинту ал-Ҳусайн ҳозир қандай яшамоқда?

Одатда маликалар ҳашамат ва фаровонлик ичида, айниқса севган шаҳзодаси билан бахтли умр кечиради, деб тасаввур қилинади. Бироқ Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактумдан қочиб кетган малика Ҳайянинг ҳаёти бу тасаввурга мутлақо мос келмайди. Унинг қочишига нима сабаб бўлган ва малика нималарни бошдан кечирган?

У турмушга чиқишидан аввал фаол ҳаёт кечирган: Оксфордни тамомлаган, бир нечта тилларни ўрганган ва Олимпия ўйинларида от спорти бўйича қатнашган биринчи араб аёл бўлган. Ана шу мусобақалардан бирида у бўлажак турмуш ўртоғи — Дубай шайхи Муҳаммад билан танишган.

Ҳайя Иорданиянинг амалдаги қироличаси Рания каби Ғарб анъаналари асосида тарбия олган эди, шу сабабли малика фаол оммавий ҳаётини давом эттиришни хоҳлаган, аммо шайх оиласи бунга қарши бўлган. Ҳайя фақат хайрия ишлари ва ижтимоий лойиҳаларда фаол бўлиб қолган, бироқ бу ишлар шайх билан ўртадаги келишмовчиликларни янада кучайтирган.

Натижада 2019-йилда малика Дубайдан 11 ёшли қизи ва 7 ёшли ўғли билан қочиб кетган. Айрим манбалар унинг қироллик оиласидан 35 миллион евро олиб чиқиб кетганини даъво қилган.

Шайх Муҳаммад уни қайтариш мақсадида Германия судига болаларни беришни талаб қилиб даъво аризаси билан мурожаат қилган, аммо Германия буни қатъиян рад этган. Кейинчалик Ҳайя Буюк Британияга кўчиб келган. Ҳозир малика Лондон шаҳрида жамоатчиликдан йироқ жойларда 18 ёшли қизи ва 13 ёшли ўғли билан сокин ҳаёт кечирмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.