Лайфстайл

Донорларга қўшимча дам олиш куни берилишини билармидингиз?

Қон топширган ходимлар меҳнат қонунчилигида қатор кафолатларга эга

Донорларга қўшимча дам олиш куни берилиши ҳақида билармидингиз?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 202-моддасига кўра, қон ва унинг таркибий қисмларини топширган донорлар тиббий кўрикдан ўтадиган кунлари ҳамда қон топшириш кунлари ишдан озод этилади.

Бундан ташқари, қон топширилгандан сўнг донорга яна бир кун қўшимча дам олиш куни тақдим этилади. Бу кун ходимнинг истагига биноан ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки йилнинг бошқа бир вақтида ишлатилиши мумкин.

Ушбу имтиёзлар донорларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли орасида беғараз қон топширишни рағбатлантириш мақсадида жорий этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.