Дониёр Қодиров Президент администрациясидан кетди. У энди Сирдарё вилояти ҳокими в.б. бўлди
Таълим ва илм фан вазири лавозимига кўтарилган Эркинжон Турдимов ўрнига Сирдарё вилоятига янги раҳбар тайинлади. Kun.uz аниқлик киритишича, вилоят ҳокими вазифасини бажариш Дониёр Қодировга юклатилди. У ҳозиргача Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаётганди.

Дониёр Қодиров Президент администрациясидан кетди. У энди Сирдарё вилояти ҳокими в.б. бўлди
Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У янги лавозимда Эркинжон Турдимов ўрнини эгаллади – 2025-йил январидан буён Сирдарё вилоятини бошқариб келган Турдимов шу кунларда бош вазирнинг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланганди.
Дониёр Қодиров аввалроқ ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбарлик қилган, 2018-2019 йилларда эса ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
2021-йил январида у президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига ўтган, 2023-йил августида эса шу йўналишдаги маслаҳатчи этиб тайинланганди.
2025-йил июлида Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси лавозимини тарк этган ва шу пайтгача Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари сифатида фаолият юритаётганди.

