«Долзарб 40 кунлик» доирасида Олий Мажлис депутатлари ҳамда Туронбанк вакиллари Гулистонда!
«Долзарб 40 кунлик» доирасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Дўстлик» МФЙда ўрганиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ҳудуд аҳолисининг муаммоларини ўрганиш, уларни жойида ҳал этиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида хонадонларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Олий Мажлис депутатлари ва Туронбанк вакиллари "Долзарб 40 кунлик" тадбири доирасида Гулистон шаҳрида бўлишди.
Ўрганишлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Н. Жаннибекова, М. Валиев, Ш. Қулматов ҳамда "Туронбанк" АТБ Мижозлар сервиси ва маркетинг департаменти директори Ж. Тухмаков иштирокида амалга оширилди. Маҳалла фаоллари, фуқаролар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланди. Тадбиркорликни ривожлантириш, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Хонадонма-хонадон ўтказилган ўрганишлар давомида фуқароларни қийнаётган масалалар жойида кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгиланди. Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Маҳаллалар тараққиёти - халқ фаровонлигининг мустаҳкам пойдевори!
@туронбанкматбуоткотиб
Реклама ҳуқуқи асосида

