Долларнинг сўмга нисбатан курси 2026-йилдаги энг паст даражага тушди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 886 сўмгача тушди. Бу 2025-йил декабр ойи бошидан бери қайд этилган энг энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Долларнинг сўмга нисбатан қиймати 2026-йил учун энг паст кўрсаткичга етди.
5-августдаги савдолар якунига кўра, АҚШ валютаси 55 сўм 49 тийинга пасайиб, 11 886,72 сўмни ташкил этди. Бу 2025-йил 3-декабрдан (11 880,93 сўм) буён қайд этилган энг паст қийматдир.
Умуман олганда, доллар курси кетма-кет иккинчи савдо кунида сўмга нисбатан пасайиб, қарийб 102,7 сўмга (0,86 фоиз) – 11 989 сўмдан 11 886 сўмга арзонлашди. Кун давомида битта банкда Америка валютасини 11 980 сўмдан, яна 4 та банкда эса 11 990 сўмдан сотиб олиш имкони бўлди.
Сўмнинг мустаҳкамланиши асосан ички ва Ўзбекистонга хос омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Буларга экспорт даромадларининг ўсиши, олтин экспортидан тушган даромадларнинг стерилизацияси ва мигрантлар пул ўтказмалари ҳажмининг ошиши киради.

