
Доллар курсининг ошиши ниҳоят тўхтади.
Ўзбекистон Марказий банки 2026-йил 20-октябрдан бошлаб валюталарнинг янги курсини белгилади.
АҚШ доллари 11,18 сўмга пасайиб, 12 044,72 сўм этиб белгиланди. Евро курси 47,51 сўмга тушиб, 13 525,02 сўм бўлди.
Фунт-стерлинг 16 062,84 сўмни ташкил қилди (-16,11).
Россия рубли эса 145,46 сўм этиб белгиланди (+1,3).

