“Доктор Айболит”нинг янги талқинидан илк кадрлар намойиш этилди

“Доктор Айболит”нинг янги талқинидан дастлабки кадрлар тақдим этилди
Маълум қилинишича, мултфилм Россия прокатига 2027-йил 13-майда чиқади.
Сюжетга кўра, Айболит Африкага йўл олади ва у ерда ҳайвонларни сирли эпидемиядан қутқаради.
Сафар чоғида доктор қароқчи Бармалейнинг қизи — шахсий ҳайвонот боғи учун жониворлар йиғаётган Лея билан танишиб қолади.
Айболит билан суҳбат қизалоқнинг табиатга муносабатини ўзгартиради. Бундан ташқари, Лея ўз отасини ҳам тарбиялашга қарор қилади.
Айболит образи Корней Чуковский асарларида пайдо бўлган, унинг прототипи эса инглиз ёзувчиси Ҳю Лофтинг китобларидаги доктор Дулиттл қаҳрамонидир. Меҳрибон ветеринар ҳақидаги бу ҳикоя бир неча бор экранлаштирилган. Унинг энг машҳур талқинлари орасида 1938-йилги “Айболит” ва 1984–1985-йиллардаги “Доктор Айболит” каби совет филмлари ҳамда 1966-йилда суратга олинган “Айболит-66” филми бор.

