ДМ Папер қувватлари уч баробарга оширилади: Ангренда гипсокартон учун қоплама қоғоз ишлаб чиқарувчи иккинчи завод қурилиши бошланди
Тўрт йил давомида соҳанинг сифат стандартларини шакллантириб келаётган корхона суткасига 250 тонна қувватга эга янги ишлаб чиқаришни қуришга киришди. 2027-йилга бориб ДМ Паперънинг умумий қувватлари 3,5 баробарга ошади.

ДМ Папер қувватлари уч баробарга оширилади: Ангренда гипсокартон учун қоплама қоғоз ишлаб чиқарувчи иккинчи завод қурилиши бошланди
Ўзбекистонда гипсокартон учун қоплама қоғоз ишлаб чиқарувчи энг йирик маҳаллий корхона — ДМ Папер Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида иккинчи заводини қуришни бошлади. Лойиҳага старт бериш маросимида Ангрен шаҳри ҳокими, инвестор вакиллари, халқаро технологик ҳамкорлар ҳамда Хитой лойиҳачи жамоаси қатнашди.
Янги завод суткасига 250 тонна қоплама қоғоз ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, бу Самарқанддаги амалдаги завод қувватидан 2,5 баробар юқори. 2027-йилда янги ишлаб чиқариш ишга тушгач, ДМ Папер кунига 350 тонна қоғоз етказиб беради, бу эса бутун Марказий Осиё гипсокартон қоғози бозорининг йиллик истеъмолига тенг ҳажмни англатади.
ДМ Папер заводи Самарқандда 2022-йилда ишга туширилган бўлиб, шу даврдан бери Марказий Осиёдаги соҳанинг технологик мезонига айланган.
▪ кунлик 100 тоннагача гипсокартон учун қоплама қоғоз ишлаб чиқаради;
▪ 150 ходимни иш билан таъминлаган;
▪ ўз сифат назорати лабораториясига эга;
▪ халқаро технологик жамоа раҳбарлигида ишлайди;
▪ учта халқаро стандарт бўйича сертификатланган: ИСО 9001 (сифат менежменти), ИСО 14001 (экологик менежмент) ва ИСО 45001 (меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги).
Тўрт йил давом этган узлуксиз фаолият мобайнида ДМ Папер соҳада етакчи ўринни эгаллади. Аввал гипсокартон қоплама қоғозининг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси бўлмагани сабабли маҳсулот Ўзбекистонга импорт қилинар эди, ҳозир эса корхона маҳсулотлари мамлакатдаги энг йирик гипсокартон ишлаб чиқарувчиларига етказиб берилмоқда. Бундан ташқари, у Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Грузия, Озарбайжон ва бошқа йўналишларга экспорт қилинади. Бу эса валютанинг четга чиқишини камайтириб, аксинча Ўзбекистон иқтисодиётига валюта киримини оширди.

