Спорт

Диоманденинг тақдири 24 соат ичида ҳал бўлади

Диоманденинг келажаги кейинги 24 соат ичида аниқланади

Мадриднинг "Реал" клуби "Лейпсиг" вингери Ян Диоманденинг трансферини тез фурсатда якунлашга интилмоқда. Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

3-август куни "Лейпсиг" спорт директори Диоманденинг трансфери ҳали якунланмаганини ва клублар ўртасида якуний келишувга эришилмаганини маълум қилган эди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, яқин кунларда клублар ўртасида музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. "Реал Мадрид" трансферни имкон қадар тезроқ якунлашни мақсад қилган. Клуб Диомандени тез орада тиббий кўрикдан ўтказиб, унинг "Лейпсиг"нинг Австриядаги мавсумолди йиғинига қўшилмаслигини истамоқда.

Манбага кўра, музокараларда ижобий силжиш кузатилмоқда. Келаси 24 соат трансфер тақдири учун ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

Маълумот учун, Ян Диоманде 2025-йилдан буён "Лейпсиг" сафида тўп суриб келмоқда. У 2025/26-йилги мавсумда барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Кот-дъИвуар терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида 4 та ўйинда иштирок этиб, битта голли узатма муаллифи бўлди.

Трансфермаркт порталига кўра, 20 ёшли футболчининг айни пайтдаги тахминий трансфер қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.