Спорт

Девид Бекҳем 100 млн еврога Франсия клубини сотиб олиши мумкин

Девид Бекҳем 100 миллион еврога Франсиянинг "Нант" клубини сотиб олиши мумкин.

Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ юлдузи, ҳозирда АҚШнинг "Интер Маями" жамоаси эгаларидан бири Девид Бекҳем Франсиянинг "Нант" футбол клубини харид қилиши эҳтимоли бор.

Оуест-Франсе нашрининг хабар беришича, ўз тарихида саккиз марта Франсия чемпиони бўлган "Нант" ҳозирда оғир даврни бошдан кечирмоқда. Жамоа юқори дивизион (Лига 1)дан тушиб кетган ва иккинчи дивизионда ҳам кетма-кет учта ўйинда мағлубиятга учраб, турнир жадвалининг энг охирги поғонасида бормоқда. Бундай муваффақияциз стартдан сўнг бош мураббий Мишел Дер Закарян лавозимидан озод этилган.

"Нант" 2007-йилдан бери полшалик тадбиркор Валдемар Китага тегишли. Ҳозирда 73 ёшли хўжайин жамоани сотишни режалаштирган. Унинг бошқаруви даврида клуб икки марта (2009 ва 2026-йилларда) қуйи лигага тушиб кетган. Бундан ташқари, жамоа мухлислари Валдемар Кита ва унинг ўғли (клуб раҳбари) Френкнинг фаолиятидан мутлақо норози. Бунинг сабаби оддий: жамоани бошқарган 19 йил давомида улар 24 та бош мураббийни алмаштиришга улгурган.

Маълум бўлишича, "Нант"ни сотиб олиш бўйича ҳозирча камида учта таклиф келиб тушган. Уларнинг иккитаси Британия компанияларига тегишли. Юқори даражадаги музокараларда Девид Бекҳемнинг номи тез-тез тилга олинмоқда. Гарчи собиқ футболчининг бу жараёнда айнан қандай ролда иштирок этаётгани тўлиқ аниқ бўлмаса-да, унинг ҳуқуқшуноси икки йил олдин жамоани сотиб олишни истаган маҳаллий мухлислар ва ишбилармонлар гуруҳи билан учрашгани айтилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.