Сиёсат

Депутатлар интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни муҳокама қилишди

Мажлисда Адлия вазири Акбар Тошқуловнинг &лдқуо;Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субьектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар то&лсқуо;г&лсқуо;рисида&рдқуо;ги ахбороти эшитилмоқда.

Депутатлар интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини муҳокама қилдилар.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Мажлисда Адлия вазири Акбар Тошқуловнинг "Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субьектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида"ги ҳисоботи тингланди.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда мамлакатда интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш, инновацион фаолиятни рағбатлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, интеллектуал мулк соҳасидаги 19 та халқаро шартномага қўшилиш натижасида миллий қонунчилик Жаҳон савдо ташкилотининг ТРИПС битими талабларига уйғунлаштирилди. Бу эса Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индексдаги ўрнини 2020-йилдаги 93-ўриндан 2025-йилда 79-ўринга кўтарилишига олиб келди.

Шунингдек, товар белгиси, саноат мулки ва муаллифлик ҳуқуқи обьектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун ҳуқуқ эгалари манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари жорий этилди. Интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари такомиллаштирилди, патентга оид ҳуқуқбузарликларда фойдаланилган ашёларни мусодара қилиш амалиёти йўлга қўйилди. Ўзбекистон Патент вакиллари ассоциацияси ташкил этилди ва патент вакилларининг судларда иштирок этиш ҳуқуқи мустаҳкамланди.

Мажлисда Адлия органларига контрафакт маҳсулотларни аниқлаш бўйича назорат харидларини мустақил ташкил этиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда яширин ишлаб чиқариш ҳолатларини фош этиш ваколатлари берилгани қайд этилди.

Шу билан бирга, депутатлар соҳада ҳал этилиши лозим бўлган қатор тизимли масалаларга эътибор қаратдилар. Жумладан, аҳолида интеллектуал мулкка ҳурмат муносабатини янада кучайтириш, контрафакт маҳсулотларга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқ эгалари манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни бузган юридик шахсларга нисбатан молиявий жавобгарлик механизмларини жорий этиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича хусусий айблов ва ярашув институтларини амалиётга татбиқ этиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, товар белгиларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини соддалаштириш, интеллектуал мулк обьектларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйишнинг ҳуқуқий механизмларини шакллантириш, интеллектуал мулк ҳуқуқини мунтазам бузувчи шахсларнинг давлат харидларида иштирокини чеклаш каби йўналишларда қонунчиликни такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Муҳокамалар давомида депутатлар соҳада қонунчиликни янада такомиллаштириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект асосида давлат хизматларини соддалаштириш, интеллектуал мулк соҳасида идоралараро ҳужжатлар алмашинувини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳуқуқ эгалари манфаатларини самарали ҳимоя қилиш юзасидан қатор таклиф ва тавсияларни билдирдилар.

Мажлисда Қонунчилик палатаси томонидан тегишли қарор қабул қилиниб, Адлия вазирлиги олдига рақамли хизматларни кенгайтириш, интеллектуал мулк обьектларининг иқтисодий айланмасини ошириш бўйича ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўриш вазифалари қўйилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.