Маҳаллий

Давлат сирлари билан боғлиқ обьектларни қабул қилиш тартиби ўзгарди

Ҳукумат қарорига кўра, айрим обьектлар давлат қабул комиссияси ва ищи комиссия далолатномалари асосида фойдаланишга топширилади

Давлат сирлари билан боғлиқ обьектларни қабул қилиш тартиби янгиланди

Ҳукуматнинг 560-сонли қарори билан қурилиши тугалланган обьектларни топшириш-қабул қилиш ҳамда фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилди.

Қарорга кўра, айрим ҳолларда давлат сирлари билан боғлиқ ёки алоҳида муҳим тоифага киритилган обьектлар Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари асосида бевосита фойдаланишга қабул қилинади. Бунинг учун Давлат қабул комиссияси ва буюртмачилар томонидан ищи комиссия тузилади, тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб, тасдиқланади.

Қурилиши якунланган лойиҳалар доирасидаги обьектларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги далолатнома Давлат қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Далолатнома расмийлаштирилишидан олдин Давлат молиявий назорат инспексияси қурилиш обьектини белгиланган тартибда мажбурий назорат ўлчовидан ўтказади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.