Давлат пенсияси келгуси апрель ойида 3,9 фоизга ошиши кутилмоқда
Давлат пенсияси иш ҳақининг ўсиши, инфляция ёки 2,5 фоиз кўрсаткичларидан энг юқори бўлганига қараб ошади.

Давлат пенсияси келгуси апрель ойида, бандлик ва иш ҳақи тўғрисидаги сўнгги маълумотларга асосланиб, 3,9 фоизга ошиши кутилмоқда.
Пенсияларни кафолатлашнинг уч томонлама тизимига (triple lock) кўра, ўсиш суръати ўртача иш ҳақининг ўсиши, инфляция ёки 2,5 фоиз кўрсаткичларидан қайси бири энг юқори бўлса, шунга қараб белгиланади.
Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, май ва июль ойлари орасида ўртача иш ҳақининг ўсиши секинлашган.
Шу билан бирга, Буюк Британияда бўш иш ўринлари сони камайган, ишсизлик нафақасини талаб қилаётганлар сони эса ошган.

