Маҳаллий

Давлат органлари формасига ўхшаш кийим кийганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Янги тартибга кўра, давлат органлари формасига ўхшаш, уларга хос фарқловчи белгилар ёки рамзларга эга кийимларни

Давлат органлари формасига ўхшаш кийим кийиш учун жавобгарлик белгиланмоқда

Қонунчилик палатаси давлат органларининг ҳарбий ёки идоравий формасига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш кийимлардан фойдаланиш учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Янги тартибга кўра, давлат органлари формасига ўхшаш, уларга хос фарқловчи белгилар ёки рамзларга эга кийимларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланади.

Бу орқали фуқароларни чалғитиш, ўзини давлат органи ходими сифатида кўрсатиш ва одамлар ишончини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.