Давлат инвестициялари катализатор сифатида: Европа ва Марказий Осиёда хусусий капитални жалб қилиш
Давлат инвестициялари хусусий капитални қандай жалб қилиши мумкинлиги ва бунинг учун қандай ислоҳотлар зарурлиги ҳақидаги материал.

Давлат инвестициялари катализатор сифатида: Европа ва Марказий Осиёда хусусий капитални жалб қилиш
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) Жаҳон банки гуруҳининг «Давлат инвестициялари катализатор сифатида: Европа ва Марказий Осиёда хусусий капитални жалб қилиш» маърузасини ўрганди. Ҳужжатда таъкидланишича, давлат инвестициялари, агар улар тўғри ислоҳотларга таянса, хусусий инвестицияларни сиқиб чиқармайди, аксинча, уларни тўлдиради ва Европа ҳамда Марказий Осиё (кейинги ўринларда — ЕМО) мамлакатларига янада барқарор ўсишга эришиш, маҳсулдорликни ошириш ва янги иш ўринлари яратишда ёрдам беради.

