Давлат активларини сотиб олишда бошланғич тўлов 15 фоизгача камайтирилади
Президент фармони билан давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олишда аванс тўлови 30 фоиздан 15 фоизгача камайтирилди. Йирик объект учун тўловни 6 ой ичида тўлиқ амалга оширган харидорга 25 фоизлик чегирма берилади. Ярим йил ичида 50 фоиз тўловни амалга оширган харидор эса қолган суммани 7 йил давомида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлади.

Давлат активларини сотиб олишда дастлабки тўлов 15 фоизгача камайтирилади
Президентнинг «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони (2026 йил 27 августдаги ПФ-177-сон) имзоланди.
Ҳужжат давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиб-таомилларини соддалаштиради.
Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари сотиб олинганда, аванс тўлови миқдори 30 календарь кун ичида тўлаш муддати билан 15 фоиз (илгари — 30 фоиз) этиб белгиланади, қолган сумма эса қонунчиликда назарда тутилган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
Электрон онлайн-аукционлар, танловлар ва биржа савдоларида реализация қилинган давлат активлари бўйича, агар сотиб олиш суммаси БҲМнинг 23 минг бараваридан (10 млрд 120 млн сўм) ошса, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган, қиймати БҲМнинг 8 минг бараваридан (3 млрд 520 млн сўм) юқори бўлган ер участкалари бўйича:
объект учун тўловни олти ой ичида тўлиқ амалга оширган харидорга умумий суммадан 25 фоиз чегирма берилади;
олти ой ичида 50 фоизини тўлаган харидорга қолган суммани 7 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;
уч ой ичида 35 фоизини тўлаган харидорга қолган суммани 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;
ушбу имконият музокараларга оммавий таклиф қилиш йўли билан сотилган давлат активларига татбиқ этилмайди.
Давлат активлари қийматининг камида 50 фоизини тўлаган харидорларга уларни реконструкция қилиш (янги қурилиш учун бузиш) ва таъмирлаш ҳуқуқи берилади.
Агар давлат активлари уч ой давомида очиқ электрон онлайн-аукционлар ва биржа савдоларида реализация қилинмаса, уларнинг бошланғич нархи қолдиқ (баланс) қиймати ёки соф активлари суммасининг 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоизга пасайтирилади.
Агар давлат активлари икки ой давомида сотилмаса, Давлат активларини бошқариш агентлигига уларни лотларга бўлган ёки бирлаштирган ҳолда қайта савдога чиқариш ҳуқуқи берилади.
Хусусийлаштирилиши музокараларга оммавий таклиф қилиш йўли билан бошланган давлат иштирокидаги корхона бўйича, нарх таклифи келиб тушганидан сўнг унинг соф фойдаси (агар у баҳолашда ҳисобга олинган бўлса) корхона ихтиёрида қолади.
Давлат корхоналари ва давлат иштирокидаги корхоналар активларини, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотишда:

