Давактив, ИИВ ҳамда ДХХнинг собиқ амалдорларига оид «иш»лар ёпиқ суд мажлисларида кўрилаётгани айтилди
Жиноят ишларида шахсий ҳаётга оид ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган бошқа маълумотлар мавжудлигидан келиб чиқиб,

Давактив, ИИВ ва ДХХнинг собиқ мансабдор шахсларига алоқадор "иш"лар ёпиқ суд мажлисларида кўриб чиқилмоқда.
Жамоатчилик диққат марказида бўлган Давактив, ИИВ ҳамда ДХХнинг собиқ амалдорларига оид "иш"лар Тошкент шаҳар судларида кўрилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг "а,в,г" бандлари, 205-моддаси 2-қисмининг "а,б" бандлари ва бошқа моддалари билан айбланган Б. Абдуллаев (Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари) ва бошқаларга (жами 30 нафар судланувчи) нисбатан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан (Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида) кўриб чиқилмоқда.
Қайд этилишича, жиноят ишларида шахсий ҳаётга оид ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа маълумотлар мавжудлиги сабабли, суд ажримларига асосан, жараён ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши белгиланган.
"Бўлиб ўтаётган суд жараёнлари якуни бўйича қўшимча маълумот берилади", – дейилади расмий хабарда.

