“Дарс” филмининг тақдимоти ўтказилади
Филм Контент маркази ҳамда “МАъНО СИНЕМА” ҳамкорлигида суратга олинган

“Дарс” филмининг тақдимоти ўтказилади
Жорий йилнинг 24-сентябр куни соат 18:00 да Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Дарс” бадиий филмининг премераси бўлиб ўтади.
1-октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўқитувчилик касби нуфузини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда маърифат ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида яратилган.
Контент маркази ҳамда “МАъНО СИНЕМА” ҳамкорлигида суратга олинган.
Филмда ёшлар орасида китобхонлик, маърифат ва мутолаа маданиятини тарғиб этиш ғоялари бош қаҳрамон — Ойқиз образи орқали ёритилган. Шунингдек, устознинг инсон камолотидаги беқиёс ўрни, устоз-шогирд анъаналари, таълим-тарбиянинг аҳамияти ҳамда миллий қадриятлар асосий ғоя сифатида илгари сурилган.
Филмда инсонийлик, меҳр-оқибат, миллий қадриятлар ва устоз-шогирд муносабатлари самимий ва ҳаётий воқеалар орқали талқин этилган.
25-сентябрдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади.

