Бошқа

Данияда викинглар даврига оид катта хазина топилди

Шимолий Ютландиядаги боғдан Дания тарихидаги энг йирик викинглар даврига оид кумуш хазина топилди. Кумушларнинг умумий оғирлиги 18,5 килограммни ташкил этади ва 700 дан ортиқ қисмлардан иборат.

Данияда викинглар даврига оид улкан хазина топилди. Ребил коммунасида яшовчи бир фуқаро ўз ҳовлисида янги айвон қуриш мақсадида ер қазиётганида, сопол идиш ва унинг атрофида сочилиб ётган металл буюмларга дуч келди.

Дастлаб у белкураги эски тўсиқ қолдиғи ёки сопол бўлакларига урилган деб ўйлади. Аммо қўллари билан қазишни давом эттириб, кумуш тақинчоқлар, тангалар ва қуймаларни топди.

Шимолий Ютландия тарихий музейи вакилларининг таъкидлашича, бу топилма Х асрда кумушнинг қандай ишлатилгани ва викингларнинг бойликларини қандай сақлаганини тушуниш учун муҳим аҳамиятга эга. Кумуш қуймалар идиш ичида оғирлигига қараб жойлаштирилган бўлиб, бу уларнинг қиймати ҳам ҳисобга олинганини кўрсатиши мумкин.

Хазина таркибида араб ва англа-саксон тангалари ҳам мавжуд. Англия тангалари қирол Эдуард ҳукмронлиги даврида, яъни 899–924-йилларда зарб қилинган. Араб тангалари ҳам Х асрда муомалада бўлган. Шу сабабли олимлар ушбу хазинани Х асрга оид деб ҳисобламоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.