Дунё

Данияда ўқитувчилар «жисмоний куч» ишлатишига рухсат берилиши кутилмоқда

Мамлакат мактабларида тажовузкор ва тартиббузар ўқувчилар кўпайиб боряпти

Данияда ўқитувчиларга «жисмоний куч» қўллашга рухсат берилиши мумкин

Дания парламенти муҳокама қилаётган янги қонун лойиҳасига кўра, айрим ҳолатларда ўқитувчиларга ўқувчиларга нисбатан «жисмоний куч» ишлатишга изн берилиши мумкин.

Қонун қабул қилинса, ўқитувчилар муайян вазиятларда ўқувчиларни жисмонан тўхтатиб қолиш ёки улар қаршилик кўрсаца ҳам синфдан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга бўлади.

Вазирнинг изоҳига кўра, бундай чоралар фақат ўқувчилар «ўзи ёки атрофдагилар ҳаётига хавф туғдирган» ёки дарс жараёнини «жиддий равишда бузган» ҳоллардагина қўлланади. Алоҳида қайд этилишича, бу ўқувчиларни калтаклаш ёки жисмоний жазолашни англатмайди.

«Вазият кескинлашганда нима қилиш кераклиги ҳақида ўқитувчиларда ҳеч қандай шубҳа қолмаслиги керак. Зўравонликнинг олдини олгани учун ишдан бўшаб кетишдан қўрқадиган бирорта ҳам педагог бўлмаслиги шарт»,

Мазкур қонун лойиҳаси мамлакат мактабларида ўқувчилар орасида тажовузкорлик ва тартиббузарлик ҳолатлари ортиб бораётгани сабабли тайёрланган.

Дания меҳнат инспексияси ўтказган сўровномада қатнашган педагогларнинг тўртдан бир қисмидан кўпроғи сўнгги пайтларда болаларнинг бебошликларига тез-тез дуч келаётганини айтган. Деярли ҳар бешта синфдан биттасида ўқитувчиларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кузатилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.