Маҳаллий

Дам олиш куни ишлаган ходим қандай ҳақ олади?

Ўзбекистонда дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнат қилган ходимларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Ходимнинг хоҳишига кўра, бундай иш бошқа дам олиш куни бериш орқали ҳам компенсация қилиниши мумкин.

Дам олиш кунлари ишлаган ходимларга иш ҳақи қандай ҳисобланади?

Меҳнат қонунчилигига биноан, дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунларида бажарилган иш учун камида икки баробар миқдорда ҳақ тўланиши шарт. Ташкилотнинг ички ҳужжатларида эса бу кунларда ишлаганлик учун икки ҳиссадан ҳам юқори ҳақ тўлаш кўзда тутилиши мумкин.

Шу билан бирга, ходим дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги меҳнати учун оширилган ҳақ ўрнига бошқа дам олиш куни берилишини танлаш ҳуқуқига эга. Бундай вазиятда ходимга ишлаган дам олиш ёки байрам куни учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади ва унинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни тақдим этилади.

Қонунчиликда иш графигига мувофиқ меҳнат қиладиган ходимлар учун ҳам алоҳида тартиб белгиланган. Хусусан, агар ходим меҳнат шартномаси ёки иш жадвалига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунида – беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанбада, олти кунлик иш ҳафтасида эса якшанбада ишласа, аммо дам олиш куни унга бошқа кунда берилса, ушбу иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.