Маҳаллий

СОП17 доирасида ерларни тиклаш учун инвестицияларни жалб этиш ташаббуслари тақдим этилди

БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенсияси Томонлар конференсиясининг 17-сессияси (УНССД СОП17) доирасида Ўзбекистон Миллий павилонида

СОП17 доирасида ерларни тиклашга сармоя киритиш бўйича ташаббуслар тақдим этилди.

БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенсияси (УНССД СОП17) Томонлар конференсиясининг 17-сессияси доирасида Ўзбекистон Миллий павилонида “Инвестициялардан натижаларга” номли параллел тадбир ўтказилди. Унда деградацияга учраган ерларни тиклаш, иқлимга чидамлиликни ошириш ва муваффақиятли экологик ечимларни кенг миқёсда жорий этиш учун инвестицияларни самарали жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Халқаро биошўрланган қишлоқ хўжалиги маркази (ИСБА) бош директори, доктор Тарифа Алзааби, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Греен Университй) ректори, профессор Бахтиёр Пўлатов, шунингдек, ИСБА САС постдокторанти, доктор Марғуба Режапова иштирок этди.

Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида Қорақалпоғистон тажрибаси мақсадли инвестициялар алоҳида лойиҳадан ташқарида ҳам узоқ муддатли самара бериши мумкинлигини кўрсатаётганини таъкидлади. 2023-йилда Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган 5,1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ҳисобидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ИСБА билан ҳамкорликда Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ҳудудларида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширди. Лойиҳа доирасида учта кўргазма майдони ташкил этилиб, иқлимга чидамли экинлар синовдан ўтказилди ҳамда тупроқ, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини самарали бошқариш бўйича ёндашувлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Азиз Абдуҳакимов дастлабки лойиҳа босқичма-босқич технология ва билимларни узатишнинг янада кенг қамровли тизимига айланганлигини қайд этди. 2025–2026-йилларда дастур Қорақалпоғистоннинг барча 15 туманида яна 4144 нафар фермерни қамраб олди, ишлаб чиқарилган ва тарқатилган сифатли уруғликлар ҳажми эса 20,9 тоннадан ошди. Бугунги кунда вазифа нафақат дастлабки инвестициялар натижаларини баҳолаш, балки муваффақиятли ечимларни институционаллаштириш, уларни кенг миқёсда жорий этиш ва янги авлод инвестицияларини жалб қилишдан иборат экани таъкидланди.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва ИСБА ҳамкорлигини янада ривожлантириш консепсияси ҳам тақдим этилди. Хусусан, "Греен Университй" негизида "Марказий Осиё био-тузли қишлоқ хўжалиги ва иқлим барқарорлиги маркази" (САБАСРҲ)ни ташкил этиш таклиф қилинди. Мазкур марказ дала лойиҳалари, лаборатория тадқиқотлари, кадрлар тайёрлаш ва технологияларни амалиётга жорий этишни бирлаштиради. Ушбу ташаббуснинг муҳим таркибий қисми қиймати 5 миллион доллар бўлган спирулина тадқиқотлари лабораториясини ташкил этишдан иборат бўлиб, у микроалгалар, сув ресурслари ва шўрланиш соҳасида тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, талабалар, тадқиқотчилар ва фермерларни ўқитиш учун инфратузилмадан фойдаланиш имконини беради.

Ерларни тиклаш соҳасида инвестиция учун тайёр лойиҳаларни шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Механизмлардан бири сифатида "Греен Университй" ҳузурида “Қурғоқчил ерлар” лойиҳаси лабораторияси (Дрйландс Прожест Лаб)ни ташкил этиш таклиф қилинди. Унда лойиҳалар бошланғич кўрсаткичлар, буджет, экологик ва ижтимоий кафолатлар, асосий самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда эҳтимолий молиялаштириш манбаларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланади. Ташаббус доирасидаги илк халқаро гуруҳни 2027-йилда Марказий Осиё, Мўғулистон ва қурғоқчил иқлимга эга бошқа ҳудудлар мутахассислари иштирокида шакллантириш таклиф этилмоқда.

Тадбир доирасида, шунингдек, Ерларни тиклаш сифатининг минтақавий стандарти ва мониторинг, ҳисобот ҳамда верификация (МРВ) тизимини ишлаб чиқиш таклифи муҳокама қилинди. Бунда нафақат тикланган ҳудудлар майдони, балки ўсимлик қопламининг тикланиши, тупроқ ҳолати, сув баланси, унумдорлик ва ижтимоий-иқтисодий натижаларни ҳам баҳолаш назарда тутилмоқда. Дастлабки босқичда ушбу стандартни ерларни тиклаш бўйича 5–10 та лойиҳада синовдан ўтказиш таклиф қилинди.

Бундан ташқари, иштирокчилар молиялаштиришни жалб этишга тайёрлашга қаратилган Марказий Осиёда ер лойиҳаларини тайёрлаш марказини ташкил этиш масаласини кўриб чиқдилар. Ушбу механизм техник-иқтисодий тадқиқотлар ўтказиш, бошланғич кўрсаткичлар ва МРВ тизимини шакллантириш, экологик ва ижтимоий кафолатларни таъминлаш, иқтисодий таҳлил ҳамда молиявий тузилмани ишлаб чиқиш каби босқичларни қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Тайёрланган лойиҳалар кейинчалик Глобал экологик жамғарма, Яшил иқлим жамғармаси, халқаро молия институтлари, икки томонлама ҳамкорлар ва хусусий капитални ўз ичига олган мавжуд молиялаштириш механизмларига йўналтирилиши мумкин.

Тадбир давомида профессор Бахтиёр Пўлатов ва доктор Марғуба Режапова илмий ва институционал салоҳиятни ривожлантириш, билим алмашиш, кадрлар тайёрлаш ҳамда фермерлар ва миллий муассасалар билан ҳамкорлик масалаларини тақдим этдилар. "Греен Университй"нинг ИСБА билан ҳамкорлиги ва тадқиқотлар, инновациялар ҳамда технологик ривожланиш платформаси сифатидаги "АқуаБио Лаб" фаолиятига, шунингдек, халқаро лойиҳаларнинг амалий натижаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирнинг якуний қисми ҳамкорликни кенгайтириш, муваффақиятли ечимларни кенг миқёсда жорий этиш ва Ўзбекистон ҳамда ИСБАнинг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун янги инвестицияларни жалб қилиш масалаларига бағишланди.

Якунда ҳар бир муваффақиятли инвестиция кейинги инвестиция учун асос яратиши, далилларга асосланган базани шакллантириши, салоҳиятни ошириши, технологияларни кенг тарқатишни таъминлаши ва молиялаштиришга тайёр лойиҳалар портфелини яратиши кераклиги муҳим тамойил сифатида қайд этилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.