Дунё

«Чизилган ғалабалар». Россия ҳарбийлари сунъий интеллект орқали фронтдаги «ютуқ»ларни қандай ясамоқда?

Россия армияси бўлинмалари фронтдаги «илгарилаши»ни кўрсатиши керак бўлган сохта фотосуратлар ва видеоёзувларни яратиш учун сунъий интеллект воситаларидан фаол фойдалана бошлади.

«Чизилган ғалабалар». Россия ҳарбийлари сунъий интеллект ёрдамида фронтдаги «ютуқ»ларни қандай ясамоқда?

ББС Украина хизматининг Украина қуролли кучлари қўмондонлиги ичидаги манбалари бу ҳолатни тасдиқламоқда.

Шу билан бирга, улар ҳозир Россия қўшинларининг асосий тактикаси «инфилтрация» эканини таъкидлаган. Бу икки-уч, баъзан тўрт-беш нафар жангчидан иборат алоҳида гуруҳларнинг Украина позициялари ортига ўтиб кетиши, бирор бино ёки бошпанага яшириниши ва бироз вақт ўтгач, дрон камераси қаршисида Россия байроғини кўтарган ҳолда пайдо бўлишини англатади.

Бундай кадрлар олингач, Россия мудофаа вазирлиги мазкур аҳоли манзилини «босиб олинган ҳудудлар» рўйхатига қўшади — ҳолбуки, Украина қидирув-зарбдор гуруҳлари бу ҳудудга кириб олган оз сонли душман ҳарбийларини тезда йўқ қилади.

Кичик штурм гуруҳлари ҳар доим ҳам белгиланган манзилга етиб бора олмайди. Ана шундай вазиятларда рус ҳарбийлари сохталаштиришга мурожаат қилмоқда. Улар сунъий интеллект ёрдамида ўз жангчиларини гўёки эгаллаб олинган қишлоқ ёки шаҳарда тургандек «чизади».

«Шунда россиялик ҳарбийлар фронт чизиғидан 7-10 км узоқликда жойлашган қишлоқларни „олгани“ маълум бўлади. Аслида эса бу қишлоқларнинг яқинига ҳам йўламаган бўлишади», – дейди ББС билан суҳбатда Суми йўналишида хизмат қилаётган украин ҳарбийси.

Россия қўшинларининг «илгарилагани» ҳақидаги шундай сохта хабарлар Донецк, Харкив, Запорижжя ва Лиман йўналишларидан ҳам эълон қилинган. Россиялик аскар Святогорск аҳоли пунктида «тургани» кўрсатилган видео бунга яққол мисол бўла олади. 1-сентабр куни Россия президенти Владимир Путин ушбу шаҳарча босиб олинганини эълон қилганди.

Кадрларда сунъий интеллект аломатлари яққол кўринади — юзи ниқобланган аскар Святогорск кўчаларидан бири акс этган суратга монтаж орқали қўшиб қўйилган.

Американинг Урушларни ўрганиш институти (ИСВ) таҳлилий маркази бу мавзуни ўрганиб чиқиб, сўнгги ойларда россиялик ҳарбийлар ва блогерлар томонидан Россия армиясининг «муваффақиятлари» ҳақидаги ўнлаб видеолар эълон қилинганини аниқлади.

ИСВ мутахассисларига кўра, бундай фотосуратлар ва видеолар Россия фронтда ташаббусга эга деган таассурот уйғотиш ҳамда вазиятни Украина мудофаа чизиғи бутун ҳарбий ҳаракатлар майдони бўйлаб қулаётгандек кўрсатиш учун тайёрланмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.