Маҳаллий

Чироқчида тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ҲАМРОҲънинг тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган янги маркази иш бошлади. Унда хотин-қизлар бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича эксперт маслаҳатлари олиши, таълим дастурларида қатнашиши ва менторлар билан ишлаши мумкин.

Чироқчида тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марказ иш бошлади.

Ушбу марказ Чироқчи тумани ҳокимлиги ва Тҳе Стирлинг Фоундатион жамғармаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, Чироқчи ва унга яқин ҳудудларда яшовчи тадбиркор аёллар учун бизнесни ривожлантиришга оид таълим, маслаҳат ва мураббийлик хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни мақсад қилган.

Бу ҲАМРОҲ ташкилотининг ҳудудлардаги навбатдаги маркази ҳисобланади. Ташкилот аввалроқ Нукусда филиал ва Чимбойда марказ очган эди.

Чироқчидаги янги марказда тадбиркор аёллар бизнесни очиш ва ривожлантириш, молиявий саводхонликни ошириш ҳамда молиялаштириш имкониятларидан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар олишлари мумкин. Шунингдек, иштирокчиларга бизнеснинг турли босқичларида индивидуал ҳамроҳлик ва эксперт кўмаги кўрсатилади.

Марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҲАМРОҲ томонидан БМТ Тараққиёт дастури (УНДП) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Воменъс Энтрепренеуршип Суппорт Программе (ВЕСП) дастури бўлади.

Марказнинг очилиш маросимида 80 дан ортиқ тадбиркор аёл, давлат органлари вакиллари, ҲАМРОҲ жамоаси, мураббийлар ва таълим дастурлари иштирокчилари қатнашди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зиёда Аминова, Чироқчи тумани ҳокими Баҳодир Худойқулов ва ҲАМРОҲ бош директори Дилфуза Нурматова нутқ сўзлади.

Шунингдек, ВЕСП дастури мураббийлари, ҳунармандлар ҳамжамияти вакиллари ҳамда тадбиркор аёллар бизнесни ривожлантириш бўйича тажриба ва амалий тавсиялари билан ўртоқлашди. Тадбир якунида иштирокчилар учун тажриба алмашиш, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва янги касбий алоқалар ўрнатишга қаратилган нетворкинг сессияси ўтказилди.

«Биз учун ҳар бир янги марказ, аввало, тадбиркор аёллар учун янги имкониятдир. Аёл қаерда яшаши ва ўз бизнесини қаерда ривожлантиришидан қатъи назар, сифатли қўллаб-қувватлашдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини истаймиз», - деди ҲАМРОҲ бош директори Дилфуза Нурматова.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.